Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Дубай полицияси фаолияти билан танишди

Жамият

image

Айни вақтда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бугун, 24 февраль куни ташриф дастури доирасида Дубай шаҳри полицияси раҳбари, генерал-майор Абдуллоҳ Халифа Ал-Марри билан учрашди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинган.

“Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувдан сўнг, Дубай шаҳри полицияси тизими фаолияти билан танишув амалга оширилди”, дейилади хабарда.

Жумладан, Дубай полиция тизимида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳар хил турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида энг замонавий ахборот технологиялар ва дастурий таъминотлардан ташкил топган Электрон полиция, Хавфсиз ва Ақлли шаҳар тизимларлари, куч ва воситаларни бошқарув маркази, кибержиноятларга қарши кураш маркази ҳамда Дубай шаҳридаги туристик объектлар ва ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Дубай шаҳрида барпо этилган “Ақлли полиция маскани-Smart police station” фаолиятлари билан танишилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг