Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди
Жамият
−
25 Февраль 2020
7287Жорий йилнинг 24 февралдаги Ҳукумат қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, низом билан инспекциянинг ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди.
Жумладан, инспекция ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Таъкидланишича, инспекция бошлиғи Бош вазирнинг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Шунингдек, инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.
LiveБарчаси