Ичида гиёҳвандлик моддалари бўлган Lacetti қочишга уриниб, пастликка тушиб кетди 

3-саҳифа 15697
image

Сирдарёда ичида кўп миқдордаги таркибида кучли таъсир қилувчи ҳамда гиёҳвандлик моддаси бўлган Lacetti Йўл-патруль хизмати ходимларининг буйруғига бўйсунмай,  қочишга уриниб, пастликка тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 март куни олинган тезкор хабар асосида вилоят ДХХ ва божхона бошқармалари ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари ҳамкорлигида Сайхунобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбирда давлат рақами ечиб қўйилган Lacetti машинасини ЙПХ ходимлари ёрдамида тўхтатилиш чоралари кўрилган вақтда унинг ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг қонуний буйруғига бўйсунмай қочишга уринган. 

У йўл четида тўхтаб турган ЙПХ ходимларига бириктирилган хизмат машинасига шикаст етказган ҳолда ЙПХ маскани ёнида жойлашган пастликка тушиб кетган. Шундан сўнг машинада бўлган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Машина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, таркибида кўп миқдорда  кучли таъсир этувчи ҳамда гиёҳвандлик моддаси бўлган дори воситалари борлиги аниқланиб, улар далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 661
Рейтинг: 2.9
t
×