I Халқаро зиёрат туризми форумида муҳим декларация имзоланади

Жамият 1369
image

Хабарингиз бор, бугун, 21 февраль куни Бухорода I Халқаро зиёрат туризми форуми ўз ишини бошлади.  

Анжуманда ўнлаб давлатлардан олимлар, уламолар, туризм соҳаси сармоядорлари, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг вакиллари қатнашмоқда. 

Форум доирасида туризм соҳасидаги хорижий компаниялар ҳамда давлат тадбиркорлик субъектлари ўртасида давра суҳбатлари ва B2B форматидаги учрашувлар ташкил этилади. Учрашувлар натижасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзолаш кўзда тутилган. Улар орасида кутилаётган энг муҳим ҳужжат бу Бухоро декларациясидир, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимияти, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва форумнинг бошқа иштирокчилари билан бирга “Ўзбекистонни зиёрат-туризмининг марказларидан бири сифатида эътироф этиш тўғрисида”ги Бухоро декларациясини имзолаш маросими бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, республиканинг зиёрат туризми имкониятлари ҳақида жаҳон ҳамжамиятини хабардорлик даражаси ошириш, Ўзбекистон янги сайёҳлик брендини ишлаб чиқиш, зиёратчилар талабларидан инобатга олган ҳолда, мавжуд туристик маршрутларни такомиллаштириш ҳам кутилмоқда.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 3.5