“Huvaydo” турар жой мажмуасидаги тайёр уйлар

Бизнес

image

Тошкентнинг тарихий туманларидан бирида жойлашган «Huvaydo» замонавий турар жой мажмуасидаги уйлар тайёр бўлди.

Асрий оилавий анъаналар, меҳмондўстлик ҳамда яхши қўшничилик алоқаларини ўзида мужассам этган қадимий ҳудудда қад ростлаган «Huvaydo» турар жой мажмуасида хонадон соҳибига айланинг. Бизнес-класс тоифасидаги мазкур мажмуа миллий маданиятимизнинг қоқ маркази – буюк маърифатпарвар шоир Хўжаназар Ҳувайдо номидаги маҳалла таркибига киради.

Ушбу турар жой мажмуасининг қандай афзалликлари бор?

•    53 м² дан 169 м² гача майдонга эга кенг ва ёруғ хонадонлар;
•    умумий майдони 20634 м² ни ташкил этувчи кенг ҳудуд;
•    6900 м² лик йирик яшил хиёбон, замонавий фонтан, болалар ҳамда спорт майдончалари;
•    87 ўринли ерости ва ер усти автотураргоҳи;

•    31 метр баландликдаги атриумда Финляндиянинг Kone фирмаси ишлаб чиқарган лифт мавжуд; 
•    деярли барча хонадонлардан ўрин олган француз балконлар;
•    24/7 тартибида ишловчи хавфсизлик назорати.

Мажмуа ривожланган ижтимоий инфратузилмага эга, шаҳар шовқинидан узоқдаги обод маҳалла ичидан ўрин олган. Атиги бир неча қадам наридаги таълим даргоҳлари, метро, банк, маиший ва савдо хизмат кўрсатиш муассасалари уйингиздан узоқлашмаган ҳолда кундалик эҳтиёжларингизни қондиришга ёрдам беради. Бунинг устига, хонадонларни 36 ойгача муддатли тўлов билан фойдали шартлар асосида олиш имконияти борлигини эслатиб ўтамиз.

“Huvaydo” турар-жой мажмуаси - сиз орзу килган уйлар!

Батафсил маълумот учун: 

Телефон:  (+99895) 194−00−40
Савдо бўлими манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ал-Хоразмий кўчаси, 60-65 уйлар


Telegram:  https://t.me/huvaydoresidence
Facebook:  fb.com/huvaydoresidence
Instagram:  @huvaydo_residence

Реклама ҳуқуқи асосида
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Huvaydo

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар