Хорижий фуқаролар тиббий хизматлар учун оширилган миқдорда ҳақ тўлайди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига  ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, хорижий фуқароларга кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳақ оширилган миқдорда бозор нархларидан келиб чиқиб тўланади.

Оширилган нархлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан белгиланади.

Илгари ушбу нарх умумий белгиланган нархлардан 20 фоизга оширилган ҳолда белгиланган эди.


Tags

Rate Count

10

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends