HONOR компанияси катта ютуқли танловни эълон қилди

Бизнес

HONOR технологик компанияси томонидан “HONOR ОВОЗИ” (“Мамлакатнинг ноёб овози”) танловини эълон қилди.

Танловни ташкиллаштиришдан асосий мақсад HONOR брендининг Ўзбекистон ҳудудидаги реклама роликларда ўз ширали овозини берувчи истеъдодлиларни танлаб олишдан иборат. Танлов шартлари оддий бўлиб, ғолиб HONOR маҳсулотларининг тўпламини мукофот тариқасида қўлга киритади.

2023 йил 9 октябрдан бошланиши кутилаётган лойиҳада барча истовчиларга https://www.honorovozi.uz/ саҳифасидаги “Go Beyond HONOR” сўзлари билан тайёр файлни ёки овоз намунасини юклаш имконияти берилади. Иштирокчилар эса компания номини хатосиз, ифодали ўқиб, юклаб қўйишлари керак. Шундан сўнг ҳайъат аъзолари иштирокчиларнинг компания номини тўғри талаффуз қилиши [онор], ифодавийлиги, овоз тембри, харизматизм ва артикуляциясини баҳолайди. Аризалар эса 2023 йил 25 октябргача қабул қилинади.

29 октябрга қадар HONOR жамоаси барча иштирокчиларнинг овозларини тинглаб кўриб, таҳлил қилади ва ғолиблик учун 10 нафар номзоддан иборат рўйхатни тузади. Шундан кейин жамоатчилик томонидан очиқ овоз бериш танлови ўтказилади. 30 октябрдан 3 ноябрга қадар барча овоз берувчилар ўзлари ноёб овоз соҳиби деб ҳисоблаган номзодга овоз беришлари мумкин. Ғолиб эса 2023 йил 6 ноябрь куни эълон қилинади.

Ғолибга компаниянинг Ўзбекистондаги рекламалари учун ўз овозини бериш имкони ҳамда HONOR маҳсулотларидан иборат совринлар тўплами тақдим этилади. Жумладан:

  • HONOR 90 смартфони;
  • HONOR Х9а смартфони;
  • HONOR Х8а смартфони;
  • HONOR Х7а смартфони;
  • HONOR Choice Earbuds X3 Lite қулоқчинлар жуфтлиги;
  • Magicbook X14 2023 2023 ноутбуки.

HONOR компанияси ҳақида

HONOR Ўзбекистон бозорига 2021 йилда кириб келди. Компаниянинг Ўзбекистонга кириб келишидан асосий мақсад аҳолини юқори сифатли ва ишончли маҳсулот билан таъминлаш ҳисобланади. Компания орадан кўп вақт ўтмай Ўзбекистонда бир неча ҳамкорлар билан ишларни йўлга қўйишга муваффақ бўлди. Айни дамда мазкур компаниянинг маҳсулотларини Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида учратиш мумкин.

HONOR кўплаб илғор технологияларда кашфиётчи бўлиб, смартфонлар ҳамда бошқа интеллектуал қурилмалар билан таъминлаб келмоқда. Ҳар бир HONOR смартфони қатъий сифат назоратига эга бўлиб, чиқарилишидан олдин 400 дан зиёд тест ва 20 дан ортиқ глобал сертификат стандартларидан ўтади. Ҳозирги кунга қадар HONOR 3 мингдан зиёд сервис маркази ва 43 та алоқа марказига эга. Компания улар орқали 82 тадан зиёд бозорда мижозларга олий тоифали ва самарали хизматлар тақдим этиб келмоқда.

Ижтомоий тармоқдаги саҳифалар:

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг https://www.hihonor.com/uz/

Instagram'да янгиликлардан хабардор бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг