HONOR келажакда сунъий интеллект қандай бўлиши ҳақида айтиб берди

Бизнес

image

Бренд сунъий интеллект ишлаши учун янги имкониятлар яратиш мақсадида бошқа компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

МWC Barcelona 2024 кўргазмасида HONOR Device Co., Ltd. бош директори Жорж Чжао соҳа етакчилари билан саҳнага чиқиб, гуруҳ бўлиб муҳокама ўтказди. Сессияда, шунингдек, GSMA Ltd. бош директори Жон Хоффман ва Qualcomm Technologies Inc. бош директори, MCX Group директори Алекс Катузян иштирок этди. Улар биргаликда интуитив, инсонга йўналтирилган тажрибаларни тақдим этувчи, аммо шу ўринда махфийликни ҳам сақлаб қолган ҳолда, сунъий интеллект қурилмаларини яратиш муҳимлигини таъкидладилар.

“Биз ишонамизки, сунъий интеллект операцион тизимни қайта қуради ва келажакда смартфонлар билан ўзаро муносабатимизни ўзгартиради. HONOR сунъий интеллект стратегиямизни уни MagicOS ва барча HONOR қурилмаларига интеграциялаш орқали ривожлантиради ва фойдаланувчиларни ҳар бир ўзаро алоқада қувонтирадиган инсоний тажрибани тақдим этади”, дейди Жорж Чжао.

HONOR'нинг қурилмадаги сунъий интеллект бўйича тажрибаси МWC'да MagicOS 8.0 нинг ишга туширилиши билан намоён бўлди, у платформа даражасидаги сунъий интеллект ва саноатнинг биринчи мақсадли фойдаланувчи интерфейсини (IUI) тўлиқ бирлаштиради. MagicOS 8.0 шунингдек, Magic Portal билан мақтана олади, бу тавсиялар функцияси фойдаланувчиларга биргина суриш орқали иловалараро хизматларга осонгина ўтиш ва улардан фойдаланиш имконини беради. Тизим бутун дунё бўйлаб 100 та асосий иловаларни қўллаб-қувватлайди.

Очиқ экотизимдан фойдаланиш

HONOR Qualcomm ва GSMA каби кўплаб глобал ҳамкорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишда давом этади.

"Биз платформаларимизда одамларга инновацияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этишни осонлаштиришни хоҳлаймиз", деди Катузян. “Qualcomm'нинг ҳамкорлар билан ишлаши компания учун муҳим аҳамиятга эга. Токи биз улар билан инновацияларни ва ҳамкорликни давом эттирар эканмиз, бизнинг салоҳиятимиз янада ошади”, дейди бош директор.

Унга кўра, сунъий интеллект соҳасидаги ҳозирги ютуқлар тўлқини тарихда мисли кўрилмаган ҳолат ва ақлли қурилмаларга катта таъсир кўрсатади. HONOR'нинг стратегик мақсади – янги ядро, янги фойдаланувчи интерфейси ва сунъий интеллект томонидан қўллаб-қувватланадиган ўзаро боғланган экотизимга эга бўлган саноатдаги биринчи мақсадга асосланган интерфейс (IUI) ни жорий этиш орқали MagicOS'га сунъий идрокни татбиқ этишдир.

Алекс Катузян, шунингдек, сунъий интеллектни қайта ишлашнинг булутдан шахсий қурилмаларга, жумладан смартфонлар ва шахсий компьютерларга ўтиш давом этаётганини айтиб ўтди.

“Моделларни сифатлироқ квантлаш ёки сиқиш ҳамда HONOR каби ҳамкорлар ва ОТ сотувчилари каби бошқа саноат ҳамкорлари билан қўлни қўлга бериб ишлаш орқали биз булутли сунъий интеллектнинг кучи ва маълумотларидан фойдаланиб, унинг кўпроқ қисмини қурилмага ўтказишимиз мумкин бўлади. Қурилмаларда сунъий интеллектнинг ўсиш салоҳияти деярли чексиздир”, дейди у.

6G ва сунъий интеллект ёрдамида келажакни шакллантириш

Сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши билан 6G нафақат қизиқарли имкониятларни, балки мураккаб муаммоларни ҳам олиб келади. HONOR ва GSMA МWC'да "6G Терминал истиқболи" техник ҳужжатини чиқарди.

China Unicom, China Mobile, China Telecom, Du, Telstra ва Inmarsat ҳамкорлари билан биргаликда ишлаб чиқилган ушбу истиқболли ҳужжат 6G ва сунъий интеллектнинг ўзгарувчан имкониятларидан келиб чиққан ҳолда инсонга йўналтирилган ақлли дунё учун тасаввурни белгилайди. Ҳужжатда тўққизта потенциал сценарий, бешта асосий тадқиқот йўналиши ва 6G терминалларининг тўрт типик имкониятлари батафсил баён этилган.

Бу билан HONOR ва GSMA 6G келажагини ўрганишда биринчи қадамни қўйди. HONOR саноат ҳамкорларини кучларни бирлаштиришга, ҳамкорликда тадқиқот олиб боришга ва 6G терминаллари бўйича саноат консенсуси атрофида тўпланишни таклиф қилади.

Қўшимча маълумотларни HONOR компаниясининг расмий telegram  ҳамда Instagram  саҳифасидан олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг