Honda биринчи электромобилини октябрда сотувга чиқаради

Технология 3687
image

Япониянинг “Honda Motor” автомобиль концерни оддий истеъмолчи учун ўзининг биринчи электромобилини намойиш этди. Ишлаб чиқарувчининг веб-сайтида хабар қилинишича, янги маҳсулотларни сотиш 30 октябрдан бошланади.

Модел Honda E деб номланади ва 136 ёки 154 от кучига эга электр двигатель билан таъминланади. 4 кишига мўлжалланган электромобиль бир марталик қувват билан 283 кмгача юриш имкониятига эга бўлади. Ушбу моделнинг нархи 4,51 млн иенани (тахминан 42,5 минг долларни) ташкил қилади.

Таъкидланишича, Honda бир йилда шундай электр транспорт воситаларининг 1 000 тасини сотишни режалаштирмоқда.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 3
t
×