HAVAL DARGO off-road кроссоверининг сотувлари расман бошланди

Бизнес

image

2024 йилнинг 29 июнь куни соат 19:00 да “Алпомиш” муз саройида МДҲ мамлакатларида машҳур бўлган HAVAL DARGO оff-road кроссоверининг тақдимоти ўтказилиб, ушбу автомобилнинг сотувларига старт берилди. Мазкур салобатли автомобиль таъсирчан техник хусусиятларга ва бой жиҳозланишга эга бўлиб, бу уни шаҳар ичра ҳамда шаҳардан ташқаридаги сафарлар учун ишончли ва бардошли автомобил излаётганлар учун жозибали танловга айлантиради. Шунингдек, тақдимотда HAVAL DARGOʼнинг илк харидорига автомобилнинг калити ҳам топширилди.


 
Тақдимотда ОАВ вакиллари, автоблогерлар, шунингдек, бренднинг расмий шахслари: HAVAL Uzbekistanʼнинг директори Вячеслав Василев ҳамда Great Wall Motor (GWM) компаниясининг МДҲ мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича директори Сарол Тианлар иштирок этди.

“Бугунги кунга келиб, Havalʼнинг мижозлари сони дунё бўйлаб 9 миллионга етди. Ишлаб чиқарилиши бошланган 2020 йилдан бери DARGO деярли ярим миллионга яқин фойдаланувчиларга манзур бўлди ва «light off-road» категориясини муваффақиятли ярата олди. DARGO ўзининг юксак хусусиятлари ва интеллектуал жиҳозланиши туфайли бутун дунёда машхурликка эришди.

ADM Global билан биргаликда Ўзбекистонда ўзимизнинг муваффақият тарихимизни ярата олишимизга ишонамиз. GWM компанияси бутун дунё бўйлаб саноат ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштирилиши бўйича катта тажрибага эга бўлиб, биз Ўзбекистондаги автомобилсозлик саноатининг ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ADM Global компанияси билан узлуксиз ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали маҳаллийлаштириш суръатини оширишга интилмоқдамиз. Биз илғор технологияларга асосланган янги маҳсулотларни жорий этишни ва маҳаллий аҳоли учун фойдали бўлган фаолият юритишни давом эттирамиз”, деб Кэрол Тиан келажакдаги режалар билан ўртоқлашди.

Тақдимотда HAVAL DARGOʼнинг илк харидорига автомобилнинг калити топширилди.

Янги DADGO автомобилларининг таассуротли намойишидан дан сўнг, меҳмонларга мазкур моделнинг батафсил техник тафсилотлари тақдим этилди.

HAVAL DARGO ўлчамлари билан ҳайратга солади: узунлиги – 4620 мм, кенглиги – 1890 мм (1910 мм ён оёққўйгичлар билан), баландлиги – 1780 мм. Ғилдирак базаси – 2738 мм, йўл сатҳидан баландлиги – 200 мм тенг бўлиб, бу ажойиб ўтувчанлик қобилиятини таъминлайди.

Капотининг остида турбопуркашли ва ёқилғи тўғридан-тўғри қуйилувчи, ҳажми 1998 куб см ва дақиқада 5600-6300 айлйланмаларда 192 от кучи қувватига эга бўлган 4 цилиндрли бензинли двигатель ўрнатилган. Айлантирув моменти айланмалар дақиқасига 1500-4000 диапазонида 320 Нмʼга етади. Трансмиссияси – 7-босқичли роботлаштирилган, ҳўл типдаги қўшалоқ узатмалар қутисидир. Тўлиқ приводли 4WD трансмисcияси, МаkFerson типидаги мустақил олд подвеска ҳамда икки дастакли мустақил орқа подвеска йўлтанламасликнинг юқори характеристикаларни таъминлайди.

Йўловчилар учун қулайлик – HAVAL DARGOʼнинг энг катта афзалликларидан биридир. Панорамик том, икки зонали иқлим назорати, вентиляция ва массаж функцияларига эга бўлган электрон созланувчи чармли ўриндиқлар, сафар учун бетакрор шароитларни яратади. Apple CarPlay va Android Autoʼни қўллаб-қувватловчи, 12,3 дюймли экранли мультимедиа тизими, 10,25 дюймли рақамли қурилмалар панели ва олд ойнадаги проекцион дисплей фойдаланиш қулайлигини таъминлайди. 9 карнайли ва субвуферга эга Infinity аудио тизими, симсиз зарядлаш қурилмаси, барча йўловчилар учун USB-улагичлари саёҳатни янада қулайроқ қилади.

Йўлтанламас автомобиль замонавий ўғирлашга қарши технологиялар, шунингдек хавфсизлик тизимлари, шу жумладан, олд ва ён хавфсизлик ёстиқчалари, хавфсизлик пардалари, курс барқарорлиги электрон тизими, тормозланиш ва қияликдан тушишда ёрдам, шиналардаги босимни назорат қилиш, 360° айланасига кўриш камералари, ҳаракат режимини танлаш (“Эко”, “Спорт”, “Стандард”, “Қор”, “Лой”, “Қум”, “Чим/Шағал”, “Нотекисликлар”) ва бошқа кўплаб тизимлар билан жиҳозланган.

HAVAL DARGO – илғор техник характеристикалар, замонавий жиҳозланиш ва жозибали дизайнини ўзида мужассамлаштирган, қулайлик тарафдорларини ҳам, фаол оff-road дам олиш иxлосмандларини ҳам бирга ром эта олувчи йўлтанламас автомобилдир.

HAVAL DARGO юқори талабга эга бўлган Қозоғистон ва Россия бозорларида ўзини намойиш эта олди. Ўзининг юксак хусусиятлари ва жозибадор нарх сиёсати туфайли мазкур автомобиль Ўзбекистон бозоридаги харидорларнинг кенг доираси учун ажойиб топилмага айланиши мумкин. HAVAL DARGO – қулайлик, хавфсизлик, универсаллик ва стилни қадрлайдиган инсонлар учун идеал танловдир.

“HAVAL DARGO ўзининг ёрқин ва унутилмас дизайни билан йўлларда албатта ажралиб туради. У ўзининг сўнги урфдаги, замонавий, қудратли ва тажовузкор ташқи қиёфаси билан ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг эътиборини жалб қилади”, деб тақдимот иштирокчиларидан бири оff-road кроссовер ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“HAVAL DARGO – фаол ҳаёт тарзи иҳлосмандлари учун идеал ҳамроҳдир. Ушбу ишончли офф-роад кроссовер шаҳар кўчаларида ҳам, шаҳардан ташқаридаги йўлсизлик шароитларида ҳан бемалол ҳаракатлана олади. Унинг юқори енгиб ўтувчи қобилияти ва салобатли ўлчамлари DARGO’ни оилавий саёҳатлар ва қизиқарли саргузаштлардаги тенгсиз ёрдамчига айлантиради. Ҳоҳ кундалик иш маршрутлари бўладими, ҳоҳ табиат қўйнига саёҳатлар бўладими, ушбу автомобиль қулайлик, хавфсизлик ва ажойиб йўлсизликни енгиб ўтиш имконини таъминлай олади. Бу универсалликни қадрлайдиган ва янги уфқларни очишга тайёр бўлганлар учун ажойиб танловдир”, деб тақдимотнинг яна бир иштирокчиси автомобиль ҳақидаги ёрқин таассуротлари билан ўртоқлашди.

Тақдимот якунлангандан сўнг, меҳмонлар автомобилни кўздан кечириш, унинг ёнида суратга тушиш ва HAVAL брендининг вакилларига ўзларини қизиқтирган қўшимча саволларни бериш имкониятига эга бўлди.


 
HAVAL (Great Wall Motor) автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютери АDM Global компаниялар гуруҳидир.
HAVAL кроссоверларининг характеристикалари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан haval.uz сайтида танишишингиз мумкин.

HAVAL’нинг ахборот линияси:+998 (71) 287-88-88
E-mail: info@haval.uz
Telegram: haval_uzb
Instagram: haval_uzbekistan
Facebook: haval.uz
YouTube: HavalUzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

HAVAL DARGO off-road кроссовер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар