Гвардиола Холанд ва Мессини солиштирди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Эрлинг Холанд ва Лионель Мессининг ўйинидаги фарқни солиштириб, Мессининг бир ўзи гол ура олишини ва Холандга эса жамоадошлари ҳам кераклигини айтди. Бу ҳақда Гвардиоланинг сўзларига таяниб, “beIN Sports” нашри хабар бермоқда.

“Фарқ шундаки, Эрлинг Холанд гол уриш учун барча шерикларига муҳтож. Бу ақлга сиғмайди. Аммо Месси рақиб дарвозасини ишғол қилишни бир ўзи ҳам уддалай олади”, деган испаниялик мураббий.

Қайд этиш керакки, Лионель Месси ва Гвардиола “Барселона”да биргаликда ишлаган. 51 ёшли мураббий “кўк анорранглилар”ни 2008 ва 2012 йилларда бошқарган. Ушбу йиллар Месси ва Гвардиола учун жуда омадли бўлган.

Испаниялик мураббий Холанд билан янги мавсум бошидан бери бирга ишламоқда. Ўтган ёзда “Манчестер Сити” Эрлингни сотиб олиш учун “Боруссия Дортмунд”га 75 миллион евро тўлаган эди. Ҳозирча, ушбу харид ўтган ёзнинг энг омадли трансфери бўлиб турибди.

Маълумот учун, жорий мавсум Эрлинг Холанд “Сити” сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди. “Трансфермакт” портали норвегиялик ҳужумчини 150 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Пеп Гвардиола Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг