Гутерриш Қорабоғдаги вазиятдан хавотир билдирди

Олам

image

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл бўлган Лочин йўлаги атрофидаги вазиятдан хавотир билдирди ва томонларни ҳаракат эркинлигини таъминлашга чақирди. Бу ҳақда кеча, 14 декабрь куни халқаро ҳамжамият маъмурий раҳбари идораси тарқатган баёнотда айтилади. 

“Бош котиб Лочин йўлаги атрофидаги вазиятнинг ривожланишини хавотир билан кузатмоқда”, дейилади ҳужжатда.

Унда қайд этилишича, Гутерриш томонларни кескинликни пасайтиришга ва аввал эришилган келишувларга мувофиқ коридор бўйлаб ҳаракатланиш эркинлиги ва хавфсизлигини таъминлашга чақиради.  

“Бош котиб минтақани вазиятни ҳал қилиш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди”, дейилади баёнотда. 

Жорий йилнинг 12 декабрь куни ўзини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл бўлган Лочин йўлагини тўсиб қўйди. Ереван бу қадамни расмий Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади.

Озарбайжон нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари Қорабоғ вилоятидаги Шуша-Лочин йўлида россиялик ҳарбийларнинг вақтинчалик назорати остидаги ҳудудларни кузатиш тақиқланганини қоралаган митингни ҳамон давом эттирмоқда. 

Фаоллар экологик террор, конлардан ноқонуний фойдаланишга қарши шиорлар айтмоқда, Россиянинг Қорабоғдаги ҳарбий контингенти қўмондони Андрей Волков билан учрашишни талаб қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг