Гўштдан тортиб шакаргача. Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди

Жамият 9409
image

Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 80 000 сўмдан, ўсимлик ёғи эса 14 000 – 24 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказиб, маълум қилди.

Қўмита кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Жорий йил 8 сентябрь ҳолатига кўра: 

Суякли мол гўшти (1 кг) - 45000 – 68000 сўм
Қўй гўшти (1 кг) - 52000 – 80000 сўм
Картошка (1 кг) - 1800 – 5000 сўм
Пиёз (1 кг) - 800 – 3000 сўм
Сабзи (1 кг) - 2000 – 9000 сўм
Тухум (10 дона) - 5000 – 14000 сўм
Гуруч (1 кг) - 5000 – 18000 сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) - 14000 – 24000 сўм
Шакар (1 кг) - 7500 – 9000 сўм

Хабарга кўра, нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 545
Рейтинг: 2.9
t
×