Гулнора Каримованинг собиқ эрига тегишли мулк аукционга қўйилди
Жамият
−
01 Май 2019
13074Ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – "EDEL VEYS-ALI" масъулияти чекланган жамияти фондидаги юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан билан аукционга қўйилган.
Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган.
Бошланғич нархи етти миллиардан ортиқ (7 567 767 500.00) сўм бўлган фирма нархи ҳозирда 4 142 518 600.00 сўмга тушган.
e-ijro-auksion электрон савдо майдончасида объектнинг суратлари жойлаштирилган бўлиб, унда фирмага тегишли Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 15-уйда жойлашган офис (жиҳозлари билан) ва автомобиллар ҳам кўрсатилган.
"EDEL VEYS-ALI" маъсулияти чекланган жамиятга 101.5 FM тўлқинида жойлашган “Радио Гранд” радиоси тегишлилиги айтилади.
Мазкур радио аукционга қўйилганига қарамай, ҳамон фаолиятини давом эттирмоқда. Аукцион жорий йилнинг 8 май санасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
"EDEL VEYS-ALI" маъсулияти чекланган жамияти Гулнора Каримованинг собиқ эри Рустам Мадумаровга тегишли бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь