Гулистонда Ҳалимa Худойбердиева номидаги ижод мактабининг тамал тоши қўйилди
Жамият
−
13 Март 2019
3642Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 19 февралдаги Сирдарё вилоятига ташрифида Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанларини чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш бўйича топшириқ берган эдилар.
Бугун Гулистон шаҳрида ана шу мактаб биносига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Xalq so’zi нашри хабар берди.
Жорий йилнинг 25 августигача қуриб фойдаланишга топширилиши кутилаётган мазкур ўқув муассасасида 150 нафар иқтидорли ўғил-қиз таълим олиши мўлжалланмоқда. Қурилишнинг лойиҳа таклифига кўра, мактаб умумий кўриниши эзгулик, орзу-умидлар, тинчлик рамзи- парвоздаги лайлакни эслатувчи муҳташам ва бетакрор меъморий ечимдаги бинога эга бўлади.Унда ўзбек халқининг севимли шоирасининг ҳаёти ва ижодига оид музей ҳам жой олиши белгиланган.
Мактаб қурилиши бошланишига бағишланган маросимда шоиранинг синглиси, Ховос туманидаги 23-мактаб ўқитувчиси Раҳима Худойбердиева сўзга чиқиб, Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиевага кўрсатилган юксак иззат-эҳтиром учун ижодкорнинг оила аъзолари номидан чексиз миннатдорлик билдирди.
LiveБарчаси