Грузия футболчилари мамлакат Президенти томонидан мукофотланди

Спорт

image

Грузия Президенти Саломе Зурабишвили мамлакат терма жамоаси футболчилари, шунингдек, мураббийлар штаби ва футбол федерацияси вакилларини “Шон-шараф” ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда “Crystalsport.ge” сайти хабар берди.

Тақдирлаш маросими Озодлик майдонида ўрнатилган саҳнада бўлиб ўтди. 2 июль куни Германиядан қайтган футболчилар мухлисларни эришилган натижа билан қутлади. Мухлислар футболчиларни олқишлар билан кутиб олганидан сўнг, Зурабишвили саҳнага чиқиб, футболчиларга, бош мураббий Вилли Санолга, мураббийлар штаби вакиллари ва футбол федератсияси раҳбариятига мукофотларни топширди.

Миллий терма жамоа футболчилари Михаил Месхи номидаги стадиондан очиқ автобусда Озодлик майдонига йўл олди.

30 июнь куни Грузия терма жамоаси Европа чемпионати 1/8 финалида Испанияга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, Грузия жамоасининг турнирдаги чиқиши мамлакатда жуда ижобий қабул қилинди, чунки бу жамоа биринчи марта йирик халқаро турнирда қатнашди ва нимчорак финалга қадар етиб борди. Грузия терма жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида сенсацион тарзда Португалия термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва бу натижа эса термага “F” квартетида 3-ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш имконини берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Саломе Зурабишвили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made