Greenwich шарофати билан Лондонга!

Бизнес

image

Golden House компанияси ҳар доимгидек мижозларини ўзига хос ноодатий совғалари билан ҳайратга солишда давом этмоқда. Жумладан, Greenwich турар жой мажмуаси томонидан ўтказилаётган акция ҳам янги хонадон соҳиблари учун ана шундай ажойиб ва ёқимли совғадир. Акция доирасида 2021 йилнинг 1 июлидан 30 сентябрига қадар бўлган муддатда Greenwich’дан хонадон харид қилинг ва Буюк Британия пойтахтига саёҳат йўлланмасини қўлга киритинг!

Greenwich Британия квартали – Golden House’нинг ўзига хос ажойиб ва бетакрор лойиҳаларидан биридир. Мажмуа иморатлари қадимий Рим меъморчилик услубида бетакрор нақшлар билан безатилган ғиштли фасад уйларни ўзида мужассам этган. Мижозлар учун “бизнес” ва “комфорт” сингари икки хил классдан иборат замонавий ва муҳташам хонадонлар мавжуд.

“Комфорт” классига мансуб хонадонлар кишилар кўчиб ўтишига тайёр тўлиқ таъмир ҳолатида, шунингдек ажойиб совға сифатида ошхона тўплами билан фойдаланишга топширилади. “Кўчиб ўтинг ва яшанг!” қабилидаги чорлов ва қарор – юқори сифатли материаллар ва қулай режалаштириш ечимларини мужассам этган хонадон мижозларни узоқ вақт толиқтирувчи ташвишлар ва таъмирлашдек катта бош оғриғидан халос этади. Ҳар қандай мебелни оптимал тарзда жойлаштириш мумкин бўлган хоналарда Aнглия услубига хос бўлган лаконизм ва аниқлик ўз аксини топган, ҳаттоки “розетка”лар ва бошқа алоқа тизимларининг пухта ўйлаб жойлаштирилгани ҳам хонадонларнинг замонавий стандарт талабларига тўлиқ жавоб бера олишини англатади.

“Бизнес” тоифага мансуб бўлган хонадонлар эса таъмирсиз ҳолда фойдаланишга топширилади. Бунда хонадон соҳиблари режалаштириш ечимларига оид жиҳатларни ўзларининг бой тасаввурлари орқали ҳал этадилар. Турар жой мажмуаси қайси класс турига мансублигидан қатъий назар, барча хондон соҳиблари автомашиналардан ҳоли бўлган хавфсиз ҳовли, қулай автотураргоҳлар, кварталнинг пухта ўйланган ва ривожланган инфратузилмаси, шунингдек қулай сайр қилиш йўлакчалари ва замонавий болалар ўйингоҳларига эга бўладилар.

Пойтахтнинг инглиз услубидаги мазкур турар жой мажмуаси бўлажак аҳолисини Туманли Aлбионга икки кишилик йўлланма ва кундалик ҳаётимизда асқотувчи бошқа фойдали совғаларни қўлга киритиш имконини берувчи ютуқли ўйинларда ҳам фаол иштирок этишга таклиф этади. Саёҳат қилиш орқали эса сиз пойтахтимиздаги Британия кварталининг муҳити бетакрор Англия муҳити билан қанчалик яқин эканлигига шахсан гувоҳ бўлиш имконига эга бўласиз. Девелопердан Лондонга икки кишилик саёҳат йўлланмаси энг омадли кишиларга тақдим этилади. 1 июлдан бошлаб Greenwich турар жой мажмуасидан хонадон харид қилган ҳар бир киши автоматик равишда уйининг квадрат майдонига доир шахсий маълумотлари кўрсатилган махсус купонни олган ҳолда акция иштирокчисига айланади. Купоннинг бир қисми компания офисидаги муҳрланган қутига жойлаштирилади иккинчи қисми эса Golden House акцияси ғолиблари эълон қилинган кунга қадар харидорда қолади.

Aкция ғолиблари инглиз муҳитига батамом шўнғиш учун куз фаслида Британия кварталида эълон қилинади.

Энг муҳими – шу йилнинг 30 сентябригача Greenwich’дан хонадон харид қилиб олишга улгуришдир. Бундан ташқари, шуни ҳам эслатиб ўтамизки, бугунги кунда ҳам 4 хонали ва ундан кўп хонали катта хонадонлар учун энг қулай чегирмалар амал қилади. Бундай чегирмалардан фойдаланган ҳолда камида 208 миллион сўм пул маблағингизни тежаб қоласиз!

Шошилинг, хонадонлар харид қилиб олинг, фойдали сармоя киритинг ва ажойиб ютуқли совринларни қўлга киритинг, ва, албатта, компания янгиликларини кузатиб боринг.

Call-марказ: (+998) 78−150−11−11.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг.

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.

Telegram каналимизга аъзо бўлинг.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг