Глобал ядровий уруш сценарийси қандай бўлади?
Олам
−
01 Март 2020
9221Мичиган университетининг материалшунослик профессори Жошуа Пирс глобал ядровий уруш сценарийсини тақдим этди. Тегишли мақола “The Conversation” журналида эълон қилинди.
Муаллифнинг асосий фикри шундаки, ҳар қандай давлат томонидан ядро қуролидан бир томонлама фойдаланиш, аввало, унинг ўзига таъсир қилади.
Пирснинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҳудудида ядро қуролини ишга тушириш, АҚШнинг ўзида иқлим ўзгариши туфайли оммавий очарчиликка олиб келади. Aмерика ҳар йили 140 минг фуқаросини йўқотишни бошлайди ва агар бирор мамлакат ўзининг барча ядровий қуролидан фойдаланса, йилига беш миллион одам нобуд бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, Пирснинг таъкидлашича, ҳатто AҚШнинг Хитой ёки Россияга қарши жавобсиз ҳужуми бу мамлакат учун зарарли бўлиши мумкин.
Жорий йилнинг январь ойида физиклар, шу қаторда, Нобель мукофоти совриндорлари, Қиёмат қойим” соатини яна 2 та кам яримтунга қайтарди. 1947 йилда Aльберт Эйнштейн томонидан ихтиро қилинган ушбу лойиҳа глобал фалокат оқибатида инсоният Ер юзидан ғойиб бўлиши эҳтимолини акс эттиради. Олимларнинг фикрига кўра, дунё етакчилари ядровий можаро, иқлим ўзгариши ва кибер уруш таҳдидига бардош бера олмасликлари сабабли одамлар қайтиб бўлмас жар ёқасида турибди.
“Bulletin of the Atomic Scientists” мутахассисларининг маълум қилишича, ҳозирги пайтда глобал можаролар ва киберҳужумлар, урушлар, шунингдек, иқлим муаммолари туфайли таҳдидлар янада кучаймоқда.