Гигант компаниялар даромади: пандемияда ким қанча фойда кўрди?

Технология 5126
image

Дунёдаги энг йирик 3 та технологик компания – Apple, Microsoft ва Alphabet молиявий йилнинг учинчи чорагида кўрган даромади миқдорини эълон қилди. Ҳисоботларда компаниялар рекорд даражада даромад топгани кўринади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Apple

Apple компанияси ўзининг учинчи чоракдаги даромади (АҚШда молия йили октябрь ойи бошидан бошланади) миқдорини эълон қилди. Унинг даромади ўтган йилги натижага нисбатан 36 фоизга ёки 81,4 миллиардга, соф фойда эса деярли икки баробар, 21,7 миллиардга ошган. 

Apple’га муваффақият янги iPhone линияси савдоси ортидан келган. Жорий йилнинг апрель-июнь ойлари давомида компаниянинг даромади 39,6 миллиардни ташкил қилди. Энг қизиғи шундаки, iPhone'дан келаётган даромад сўнгги бир неча йилдан буён камайиб бормоқда. Мисол учун 2018 йилда iPhone даромади 62 фоизни ташкил қилган, бугунги кунга келиб эса 48 фоизгача пастлаган. 

Энг кўп даромадни Apple’га гаджетлар олиб келади. Гап шундаки, пандемия даврида масофадан ишлайдиганлар иш, ўқиш ва бошқа эҳтиёжлари учун одатдагидан кўпроқ гаджетларни сотиб олишган. Бундан ташқари, ноутбук ва планшетларга бўлган талаб кутилганидан юқори бўлган.

Alphabet

Alphabet компанияси ҳам ўзининг учинчи чоракдаги даромади ҳақида ҳисобот берди. Компаниянинг даромади 62 фоизга ошиб, 61,88 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Соф даромад эса аввалги чоракдан икки баробар кўпроқ 18,52 миллиард доллар. 

Савдо-сотиқ таҳлилчиларининг, шунингдек, корпорация директори Сундар Пичаининг фикрига кўра, Google'нинг муваффақияти фойдаланувчиларнинг рақамли фаолияти ўсиши билан боғлиқ. Корпорациянинг даромади пандемия даврида, айниқса, 2020 йил бошида кескин тушиб кетди. Бунга реклама маркетинг бюджетларини қисқартиргани сабаб бўлган.

Microsoft

Microsoft’нинг даромади эса апрель-июнь ойларида ўтган йилги мос даврга нисбатан 21 фоизга ўсиб, 46,5 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Соф фойда эса 47 фоизга ўсган ва 16,5 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Булутли сервис компаниянинг асосий ўсиш драйвери бўлиб қолмоқда. Булутли сервиснинг асосийси Azure ҳисобланади ва унинг даромади 51 фоизгача ошган.

Бундан ташқари, Microsoft бошқа компаниялар учун зарур бўлган технологияларни сотиш орқали гибрид йўл билан пул ишлаш режасини тузмоқда. Бунинг учун корпорация йил бошида ходимларининг ярми масофадан туриб, қолганлари эса офисд  ишлайдиганлар учун янги дастур тақдим этган. Microsoft бош директори Сатья Наделланинг фикрича, гибрид ишлаш усулига ўтиш меҳнат бозоридаги энг катта ўзгариш бўлди.

Хабарга кўра, инвесторлар ушбу компанияларнинг рекорд даражадаги даромадига хотиржамлик билан муносабат билдиришган. Жорий йилнинг 28 июль куни бўлиб ўтган биржа савдоларида ушбу компанияларнинг акциялари 2 фоиздан ошган. Бозор ўйинчилари ушбу гигантлар келгуси чоракда ўсиш кўрсаткичини сақлаб қолишига шубҳа қилишмоқда. 

Шунга қарамай, мазкур компаниялар сезиларли даражада ўсишда давом этаётгани инкор қилинмаган. Financial Times'га кўра, улар пандемия даврида ва кейинги иқтисодий тикланишда энг йирик бенефициарларга айланишган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 2.9
t
×