Германиялик футболчи фаолиятини “Барселона”да давом эттиради

Спорт

image

“Барселона” “Манчестер Сити” аъзоси Илкай Гюндоган билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “Culemania” хабар берди. 

Манбага кўра, Каталония клуби Гюндоган ва “Атлетик” ҳимоячиси Иниго Мартинес билан шартнома имзолаган ҳолда, келгуси мавсум учун иккита трансферни амалга ошириб бўлди.

Шартномаларни расмийлаштириш “Барса”нинг молиявий фейр-плей билан боғлиқ муаммолари туфайли кечикиши мумкин. Бу кўпроқ Мартинес шартномасига тегишли.

Гюндоганни қўлга киритгандан сўнг, Хави биринчи ўринда ҳужумни кучайтириш, айниқса чап қанотни мустаҳкамлашга аҳамият беради. Шунингдек, клуб “Атлетико” вингери Янник Феррейра Карраскони ҳам ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Гюндоганнинг “Манчестер Сити” билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.

Ярим ҳимоячи жорий мавсумда АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” “Манчестер Сити” Илкай Гюндоган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made