Германияда поезд ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Олам
−
03 Июнь 2022
7436Германия жанубидаги Гармиш-Партенкирхен шаҳри яқинида минтақавий поезд релсдан чиқиб кетди. Оқибатида уч киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар кўп. Бу ҳақда мамлакатнинг “Bild” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, воқеа бугун, 3 июнь куни Бурграин шаҳрида содир бўлган. Бир неча вагон ағдарилиб кетган. Ҳалокатга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
“Айни вақтда воқеа жойида қутқарувчилар ва полиция ишламоқда. Барча мавжуд кучлар жалб этилган”, дейди маҳаллий полиция.
Поезд Мюнхен – Гармиш-Партенкирхен йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бўлган. Қутқарув операциясига қўшни Австриядан учта қутқарув вертолёт жалб қилинган. Гармиш-Партенкирхен ва Оберау ўртасидаги темир йўл участкаси поездлар ҳаракати учун ёпилган.
LiveБарчаси