Германияда автомобиль парадга чиққан одамлар устига ҳайдалди

Олам

image

24 февраль куни Германияда Марди Гра паради вақтида номаълум автомобиль одамларни босиб кетди. Бу ҳақида “Waldeckische Landeszeitung” нашри хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, ҳодиса Фолькмарсен шаҳрида юз берган.

Нашр берган маълумотларга кўра, воқеа оқибатида 15 киши жароҳатланган, улар орасида ёш болалар ҳам бор.

Айни вақтда ҳодиса жойида ўнлаб тез ёрдам машинаси, полиция ва ўт ўчириш хизмати ишламоқда. Автомобиль ҳайдовчиси ҳибсга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг