Германия терма жамоаси мураббийлиги учун асосий номзод маълум бўлди
Спорт
−
11 Сентябрь 2023
3123“Бавария” бош мураббийи Томас Тухель Германия терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда “90min” хабар берди.
Манбага кўра, мутахассисга мавсум охиригача Мюнхен клубидаги фаолиятини терма жамоадаги фаолияти билан бирлаштиришга рухсат берилиши кутилмоқда, шундан сўнг мураббий миллий терма жамоани тўлиқ бошқаради ва у 2024 йилги Европа чемпионатига жамоани тайёрлайди.
Қайд этилишича, номзодлар рўйхатида “Ливерпуль”дан Юрген Клопп ва ишсиз Юлиан Нагельсманн ҳам бор, бироқ Тухель мураббийликка даъвогарлар орасида асосий номзод бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни Германия футбол ассоциацияси (ГФА) Ханс-Дитер Фликни терма жамоа бош мураббийлигидан бўшатганди. Унинг ёрдамчилари Маркус Зорг ва Данни Рёль ҳам ишдан бўшатилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь