Германия Швейцарияни мағлубиятга учратди
Спорт
−
09:23 320 1 дақиқа
Кеча, 27 март куни Германия ва Швейцария терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда Германия терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Базель шаҳрида бўлиб ўтган баҳс меҳмонлар фойдасига 4:3 ҳисобида якунланди. Германия сафида Флориан Вирц дубль қайд этди (61 ва 85-дақиқалар). Шунингдек, Жонатан Та (26-дақиқа) ҳамда Серж Гнабри (45+2) ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Швейцария терма жамоаси таркибида эса Дан Ндойе (17-дақиқа), Бреэль Эмболо (41-дақиқа) ва Жоэл Монтейру (79-дақиқа) гол муаллифига айланди.
Эндиликда Германия терма жамоаси жорий йилнинг 30 март куни Ганага қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Швейцария эса бир кун ўтиб, Норвегия билан куч синашади.
Live
Барчаси