Германия 30 млн вакцина ажратди. Жумладан Ўзбекистонга ҳам 

Жамият 6315
image

Германия пандемияга қарши курашиш учун ривожланаётган мамлакатларга ваъда қилинган 30 миллион дозадаги коронавирусга қарши вакцинани совға қилди. Бу ҳақда Германия Вазирлар Маҳкамаси вакили Ульрике Деммер бугун, 9 август куни брифингда айтиб ўтди.

“Хабарингиз бор, Германия 21 май куни бўлиб ўтган Глобал соғлиқни сақлаш саммитида йил охиригача камида 30 миллион дозалик вакцинани, биринчи навбатда, ривожланаётган мамлакатларга етказиб беришини эълон қилганди”, дея эслатиб ўтди Деммер.

Вазирлар Маҳкамаси вакилининг таъкидлашича, Германия бу дозаларни асосан COVAX дастури доирасида етказган.

Унинг қўшимча қилишича, гап AstraZeneca компанияси препаратлари ҳақида кетмоқда. Ушбу вакциналар энди Афғонистон, Судан, Тожикистон, Ўзбекистон ва Эфиопия каби мамлакатларга етказилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонга 710 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 315
Рейтинг: 3
t
×