“Gentra” устига дарахт қулади

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида бир неча кундан бери давом этаётган ёғингарчилик шаҳар ичида бир қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.

QALAMPIR.UZ’га маълум бўлишича, бугун, 24 апрель куни эрталаб Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси юзида турган “Gentra” автомобили устига дарахт қулади.

 

Натижада автомобилнинг олд қисмига зарар етган.  Маълум бўлишича, машина эгаси жароҳат олмаган. Дарахтнинг қулашига бир неча кундан буён кузатилаётган ёғингарчилик сабаб бўлган бўлиши мукин. 

Воқеа жойига аллақачон ИИБ ва ободонлаштириш бўлими ходимлари етиб келган. Йўл юзига қулаган дарахт сабаб кўчада тирбандлик юзага келди. Ҳозирда дарахт майдаланиб, йўл четидаги боғга олиб ташланган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг