Генерал Собир Раҳимов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди
Спорт
−
09 Май 2019
8156Бугун, 9 май куни Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ўзбек генерали Собир Раҳимов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тадбирда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги, Қуролли Кучлар академияси, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти шахсий таркиби, кенг жаоматчилик ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Иккинчи жаҳон урушида шон-шарафга чулғанган, ўндан ортиқ жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган ўзбек ўғлони, қаҳрамон генерал Собир Раҳимовнинг кўрсатган жасорати ва мардлиги тадбир иштирокчилари қалбида ватанпарварлик туйғусини янада оширди.
LiveБарчаси