Генерал Калининград учун Россия ва НАТО ўртасидаги уруш сценарийсини тасвирлаб берди
Олам
−
07 Март 2021
11185Польша қуруқликдаги қўшинларининг собиқ қўмондони генерал Вальдемар Скшипчак Калининград вилоятида НАТО қўшинлари иштирокидаги ҳарбий операцияларнинг эҳтимолий сценарийсини тасвирлаб берди. У бу ҳақда “Defence 24” нашрида ёзган.
Унинг таъкидлашича, минтақада қуролли тўқнашув юзага келганида, Болтиқ флоти кучлари ва Калининград мудофаа вилояти қўшинлари асосий роль ўйнайди. Фаолият юритаётган моторли ўқотар бригадалардан ташқари, камида иккита тўлақонли бўлинма сафарбар этилиши мумкин, шунингдек, иккита мотоцикл бригадаси ва икки ёки учта танк полкини бошқариш учун омборларда замонавийлаштирилган ҳарбий техника етарли.
Ушбу бўлинмаларга НАТО қўшинларининг Болтиқбўйи давлатлари ичкарисидаги ҳаракатларини тўсиб қўйиш вазифаси юклатилган бўлиши мумкин, дейди Скшипчак. Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинларига Болтиқбўйи давлатларини эгаллаб олиш учун икки кундан тўрт кунгача вақт керак бўлади. Кейинчалик, жанговар ҳаракатлар Болтиқ денгизининг жанубий қисмига ва Польша соҳилига қараб ҳаракатланади.
2020 йил ноябрь ойида Геосиёсий муаммолар академиясининг вице-президенти, полковник Владимир Анохин Калининград вилоятида НАТО агрессияси бўлган тақдирда Россия Польша, Болтиқбўйи давлатлари бўйлаб душманларни бошқариш тизимларини “ўчириб қўйишни” таклиф қилганди.
2019 йил октябрь ойида Жеймстаун фонди (АҚШ) катта илмий ходими, доктор Ричард Хукер Россия ва НАТО мамлакатлари ўртасида Болтиқбўйи минтақасида юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий можаро биринчи навбатда, Калининград вилоятининг йўқолишига олиб келади, дея башорат қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь