Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар қайта суратга олиниши мумкин

Маданият-санъат

image

Warner Bros. Discovery компанияси Гарри Поттер фильмларини янги актёрлар таркиби билан қайта ишлаб чиқиши мумкин. Бу ҳақда “ScreenGeek” портали инсайдерларга таяниб хабар берди.

Таъкидланишича, компания яқин 3-5 йил ичида лойиҳани қайта ишга туширишни режалаштирмоқда. Манбаларга кўра, ҳозирда лойиҳа ривожланишнинг дастлабки босқичида. Қайта ишга тушириш ҳақида бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.

Аввалроқ Warner Bros. TV’нинг собиқ раҳбари Ченнинг Данги студия Гарри Поттер фильмлари серияси асосида спин-офф яратишга катта қизиқиш билдирганини маълум қилганди. Дангининг таъкидлашича, ҳозирда бўлажак сериал ҳақида бир қатор музокаралар олиб борилмоқда. 

“Бизнинг жиддий ниятларимиз бор ва ҳозир биз бу масала бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз”, дейди продюсер.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг