G7 Лукашенкони Путинга ёрдам бериш масаласида огоҳлантирди

Олам

image

G7 (“Катта еттилик”) давлатлари ва Европа Иттифоқи Беларусни Россиянинг Украинага бостириб киришига ёрдам беришни тўхтатишга чақирди ва агар Александр Лукашенко ҳукумати Москвани фаол қўллаб-қувватласа, Минскга молиявий босим ўтказиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Катта еттилик” Ташқи ишлар вазирлари ва ЕИ вакилларининг бугун, 5 ноябрь куни Германия ТИВ сайтида эълон қилинган қўшма баёнотида айтилган.

“Биз Беларусь ҳукуматини Россияга Украинага қарши тажовузкор уруш олиб боришда ёрдам беришни, шу жумладан РФ Қуролли Кучларига Беларусь давлати ҳудудидан Украинага қаратилган ракеталарни учиришга рухсат бериш орқали ёрдам беришни тўхтатишга чақирамиз. Агар Беларусь ҳукумати Россия урушига янада тўғридан-тўғри аралашса, G7 режимга (Беларусь бошқарувчиси Александр Лукашенко – таҳр.) қўшимча харажатларни юклайди”, дейилади “Катта еттилик” Ташқи ишлар вазирлари ва ЕИ вакиллари қўшма баёнотида.

Ҳужжатга бош қўшган томонлар Украина аҳолисининг азоб-уқубатларини камайтириш ва халқаро ҳуқуқ томонидан тан олинган чегаралар доирасида суверенитет ва ҳудудий яхлитликни сақлаш учун Украинага зарур бўлган молиявий, гуманитар, сиёсий, техник, ҳуқуқий ва мудофаа сиёсатини кўрсатишни давом эттиришда собит эканликларини қайд этишган.

“Биз Украинани қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлаймиз”, дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, G7 ва ЕИ вакиллари Россиянинг дезинформация кампаниясига, жумладан, Украинага қаратилган биологик қуроллар билан боғлиқ айбловларга қарши туриш ниятида эканликларини таъкидладилар.

Россиянинг Украинага қарши урушида Беларуснинг роли

4 ноябрь куни Александр Лукашенко Беларусь миллий биотехнологик корпорациясига ташрифи чоғида Беларусь ҳарбийларини Украинага жўнатишни режалаштирмаганлигини айтди.

Шу билан бирга, у украиналик ҳарбийлар қўлида қурол билан Беларусь ҳудудига қадам қўйса, бу яхшилик билан тугамаслиги ҳақида огоҳлантирди.

4 октябрь куни йиғилишлардан бирида Лукашенко Беларусь Россиянинг Украинадаги “махсус ҳарбий операцияси”да иштирок этаётганини тасдиқлади.

“Биз буни яширмаяпмиз. Аммо биз ҳеч кимни ўлдирмаяпмиз. Биз ҳарбийларимизни ҳеч қаерга юбормаймиз. Биз ўз мажбуриятларимизни бузмаяпмиз”, деди Лукашенко.

10 октябрь куни Лукашенко ва Россия Президенти Владимир Путин Беларусга қўшма минтақавий қўшинлар гуруҳини жойлаштиришга келишиб олди. Бир неча кундан кейин Беларусга Россия ҳарбий хизматчиларидан иборат биринчи эшелон етиб келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made