Футбол шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди

Спорт

image

Россиялик спорт журналисти ва футбол шарҳловчиси Василий Уткин 52 ёшида вафот этди. Бу ҳақда президенти Василий Уткин бўлган "Эгриси" ҳаваскор футбол клуби матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, бугун, 19 март куни тушдан кейин Василий Уткин Москвадаги Биринчи шаҳар шифохонасининг кардиология бўлимига олиб кетилди. 

“Ушбу постни ёзиш бизни жуда қийнади. Лекин бу ҳақиқат. Василий энди биз билан эмас”, - дейилади “Эгриси” хабарида. 

“База” ва “Маш” Telegram каналлари журналистнинг ўлимининг дастлабки сабаби ўпка эмболияси эканини ёзди.

Маълумот учун, Василий Уткин 1972 йил 6 мартда туғилган. У 1990 йилларнинг ўрталарида "Футбол клуби" телекўрсатувининг бошловчиси ва НТВ телеканалида футбол шарҳловчиси сифатида шуҳрат қозонган. 2010-2015 йилларда НТВ-Плюс спорт каналларининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган. 2004 ва 2005 йилларда "Энг яхши спорт шарҳловчиси" номинациясида ТЭФИ мукофоти совриндори бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Василий Уткин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг