Фуқаролар иштирокида аудит ўтказиш тизими жорий этилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Президентининг “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назорат шакллари ва турларига қўшимча қуйидагилар амалиётга жорий этилади:

•    молиявий аудит;
•    мувофиқлик аудити;
•    самарадорлик аудити.

2021 йил 1 октябрдан Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва ички аудит хизматлари ҳар чоракда ОАВ вакиллари иштирокида жамоатчиликка ўз ҳисоботларни эълон қилиб боради.

2022 йил 1 январдан молиявий назорат тадбирлари фақатгина назорат ишларининг йиллик дастурига киритилган субъектларда амалга оширилади (камерал назорат ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар бундан мустасно).

2022 йил 1 январгача “Давлат аудити” дастурий комплекси ишга туширилади. Унга кўра:

•    бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларда ўтказилган барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари “Давлат аудити” дастурида рўйхатга олинади;

•    ҳар бир назорат тадбири учун ўрганиладиган саволлар, тадбирнинг предмети, маълумотларни жамлаш ва таҳлил ўтказиш тартибини ўз ичига олган назорат тадбирини ўтказиш режаси тузилади;

•    “Давлат аудити” дастурида рўйхатга олинмаган назорат тадбирлари ноқонуний ҳисобланади.

2022 йилдан Молия вазирлиги ва ҳар бир ички аудит хизмати томонидан ҳар чоракда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали аниқланган камида 2 тадан объектда назорат тадбирини ўтказиш тизими жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

аудит

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар