Фуқаро авиацияси агентлигига директор тайинланди
Local
−
21 December 2021 5047 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига Тоҳир Назаров директор этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Тоҳир Назаров мазкур агентликнинг Сертификатлаш ва парвоз хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5647-сон фармони билан Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги этиб қайта ташкил этилганди.
Маълумот учун, Толиб Улжаев агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Live
All