Францияда дунёдаги энг катта олтин балиқ нобуд бўлди (видео)

Бу қизиқ

image

Франциянинг Шампань шаҳридаги Bluewater Lakes балиқ овлаш кўлида Сабзи лақабли улкан сазан балиқ нобуд бўлди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Шампань шаҳридаги Bluewater Lakes балиқ овлаш ҳовузида улкан апельсин сазанининг жасади топилди. Балиқнинг аниқ ёши сир бўлиб қолсада, кўплаб мутахассислар у тахминан 20 йил яшаган ва қариликдан вафот этган деб ҳисоблашади. Унинг ғайриоддий ёрқин ранги ва 30 килограмм оғирлиги уни дунёга машҳур қилди.

У шунчаки балиқ эмас эди – у бутун дунёдаги балиқчилар учун ҳақиқий афсона эди. Одамлар бу шаҳарга баҳайбат сазанни тутиш умиди билан келишади ва кейин уни ҳурмат билан сувга қўйиб юборишади. Унинг тутилиши омад тимсоли ҳисобланган.

Олтин балиқ ўз кўли ёнига дафн қилинди ва у ерда балиқ хотираси учун ёдгорлик тахтаси ўрнатилди.

Bluewater Lakes вакили балиқ ўзига хос эканлигини ва унинг мероси унинг авлодлари орқали давом этишини таъкидланган. Унинг иккита чақаси аллақачон ўсиб бормоқда, улардан бири 18 фунтга етган.

“Бу барчамиз учун катта йўқотиш. Мен уни қўлга олганимдан хурсандман ва унинг хотираси абадий қолишига аминман”, деган бир неча ҳафта олдин балиқни овлаган охирги балиқчилардан бири бўлган Ли Паркер.


Мақола муаллифи

Теглар

Bluewater Lakes олтин балиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар