Франция нимани кутяпти?
Олам
−
05 Август 2019
3440Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан “Le Journal du Dimanche”нашрига берган интервьюсида Сурияда сулҳни сақлаш муҳимлигини таъкидлади ва Россияни мамлакатда тинчликни таъминлаш учун ўз таъсиридан фойдаланишга чақирди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.
Идлиб вилоятидаги гуманитар вазият даҳшатли, драматик ... Ўт очишни тўхтатиш шартларига риоя қилиниши ва Россия ҳар қандай орқага чекинмаслик ва жангни қайта бошлашнинг олдини олиш учун керакли босимни бажариши жуда муҳим, деди француз вазири.
Унинг эслатишича, вилоятнинг уч миллион аҳолиси гуманитар шароитда жуда оғир. Вазирга кўра, 19-август куни Франция раҳбари Эммануэл Макрон ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралар чоғида Суриядаги вазият кун тартибида бўлади.
Ле Дриан Париж ҳеч қандай соддаликсиз Москва билан очиқ, талабчан ва муросасиз мулоқот олиб бораётганини таъкидлади. Бизнинг ҳамкорлигимиз инқирозларни ҳал қилишга ёрдам берадими ёки йўқми, Эрон, Сурия, Ливия, Украина ёки инсон ҳуқуқлари масаласида ёрдам берадими-йўқлигини билишни истаймиз, деди Франция ташқи ишлар вазири.
LiveБарчаси