Франция Лочин йўлагини очишга чақирди
Олам
−
13 Январь 2023
3505Франция Миллий Ассамблеяси спикери Яэль Брон-Пиве бугун, 13 январь куни Ереванда арманистонлик ҳамкасби Ален Симонян билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги вазият ёмонлашганини қайд этиб, Лочин коридорини очишга чақирди. Матбуот анжумани маҳаллий телеканаллар орқали намойиш этилди.
“Биз Тоғли Қорабоғдаги вазиятдан жуда хавотирдамиз, бу бизни хавотирга солмоқда, чунки давом этаётган блокада ёмонлашиб бораётган гуманитар вазиятни юзага келтирмоқда. Арманистон ва Тоғли Қорабоғ ўртасида эркин ҳаракатланишни, электр энергияси ва интернетни тиклаш жуда муҳим”, дейди у.
Франция Миллий Ассамблеяси спикери, шунингдек, Париж Арманистон ва Озарбайжон чегарасига иккинчи Европа Иттифоқи фуқаролик миссиясини юбориш тарафдори эканини билдирди.
“Умид қиламизки, биз Европадан яна бир миссия олиб келишни ва уни Арманистонга [Озарбайжон билан чегарада] жойлаштиришни яна бир бор сўрашимиз мумкин. Франция бундай миссияни жўнатиш тарафдори”, дейди у.
2022 йил 12 декабрда ўзини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Лочин йўлагини (Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл у орқали ўтади) тўсиб қўйган. Баку норозилик акциясидан мақсад ҳеч қандай йўлни тўсиб қўйиш эмаслигини, фуқаролик воситалари ҳар икки йўналишда ҳам эркин ҳаракатлана олишини билдирди.
Ереван буни Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади. Республика Бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишида маълум қилганидек, Тоғли Қорабоғда қамал туфайли озиқ-овқат тақчиллиги бошланган. 14 декабрь куни Арманистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Озарбайжонни Лочин йўлагини тўсиб қўйишга мажбурлаш талаби билан мурожаат қилди.
LiveБарчаси