Франк Рибери А Серия тарихига кирди
Спорт
−
23 Сентябрь 2019
2828"Фиорентина" ҳужумчиси Франк Рибери А Сериянинг 4-турида гол уришга эришди.
Рибери “Фиорентина” сафида “Аталанта”га қарши баҳсда (2:2) гол уришга муваффақ бўлди. Натижада франциялик футболчи А Серия гол урган энг ёш катта чет эллик футболчига айланди. Рибери голни урган вақт 36 ёш 168 кунлик эди.
Маълумот учун, Франк Рибери 1983 йил 7 апрелда, Булон-сур-Мер, Пас-де-Каледа (Франция) туғилган.
Футболчи асосан чап томонда ўйнайди. У тезлиги, энергияси ва узатмаларининг юқори аниқлиги билан машҳур.
Рибери тезкор, чаққон ва зўр дрибблер бўлиб, у тўпни ажойиб тарзда бошқаради. У энг яхши футболчиларидан бири, шунингдек, француз футболи тарихидаги энг кўзга кўринган футболчи ҳисобланади. Франция терма жамоаси етакчиси Зинедин Зидан Риберини "француз футболининг марвариди" деб атаган.
LiveБарчаси