Фото: АҚШдаги энг қиммат уй сотувга қўйилди
Бу қизиқ
−
14 Январь 2021
13990АҚШнинг Калифорния штатида 160 миллион долларга баҳоланган энг қиммат уй сотувга қўйилди. Бу ҳақда “Concierge Auctions” уйлар аукционининг веб-сайтида маълум қилинган.
Хабар қилинишича, калифорниялик меъмор Вильям Хаблински томонидан лойиҳалаштирилган “Villa Firenze” номли, икки қаватли, ҳашаматли уйнинг майдони 6 минг квадрат метрни ташкил этади.
Уйда 13 та ётоқхона, 25 та ҳаммом ва бир нечта “камин” мавжуд. Шунингдек, уйда учта меҳмонхона, сузиш ҳавзаси, жакузи, бассейн, теннис корти ва 30 тагача машина сиғадиган автотураргоҳ жойлашган. Маълум қилинишича, уйдаги ишларни бажарувчи етти нафар ходим ҳам уй нархига киритилган.
Шуни қўшимча қилиш керакки, ушбу уй хонанда Род Стюарт ва актёрлар Дензел Вашингтон ҳамда Сильвестр Сталлоне каби таниқли шахслар яшайдиган Шимолий Беверли боғининг эксклюзив ҳудудида жойлашган.
“Ушбу битим ким ошди савдосида кўчмас мулк сотиш тарихидаги энг қиммат нарх бўлади. Шунингдек, уй эгалари учун бундай сотиш усули – энг хавфсиз”, дейди ким ошди савдоси уйи раҳбари Чад Рофферс.
Маълум қилинишича, ушбу ҳашаматли уй 2018 йилда ҳам сотувга қўйилган. Ўша пайтда унинг қиймати 165 миллион долларга баҳоланган.
LiveБарчаси