Ford 19,5 миллиард доллар зарар кўрди

Олам

image

АҚШнинг автомобиль гиганти Ford Motor компанияси  машҳур F-150 Lightning пикапининг ишлаб чиқарилишини номаълум муддатга тўхтатиши оқибатида 19,5 миллиард долларлик зарар кўрди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Нашрга кўра, бунга сабаб нотўғри қарор – компаниянинг флагман электромобили, машҳур F-150 Lightning пикапининг ишлаб чиқарилиши номаълум муддатга тўхтатилгани бўлган. Шунча зарарга қарамай, компаниянинг анъанавий бензинли юк машиналари ва йўлтанламас автомобилларининг савдоси яхши бўлганлиги туфайли компания йил якунларига кўра, 7 миллиард доллар фойда олишни мақсад қилган.  

Расмий маълумотларга кўра, электромобилларга бўлган талаб АҚШда кескин пасайган. Аввалроқ, 7,500 доллар миқдордаги солиқ имтиёзи муддати тугагач, сотувлар ҳам кескин тушиб кетганди. Ford’нинг электр машиналари савдоси учинчи чоракда 30 фоизга ошган бўлса-да, бу унинг АҚШдаги умумий савдосининг атиги 6 фоизини ташкил этган.

Компания F-150 нинг янги авлоди бир марта қувват олиш билан 700 миль (тахминан 1126 км) масофани босиб ўтишини ваъда қилмоқда. Ford ва бошқа йирик авто ишлаб чиқарувчилар бундан аввал Жо Байден маъмурияти томонидан жорий этилган қатъий экологик қоидалар ва баъзи штатларнинг бензинли автомобилларни тақиқлаш режалари сабабли электр машина лойиҳаларига жуда катта маблағ киритган эди. Бироқ, сўнгги пайтларда айнан шу эмиссия қоидаларининг юмшатилиши ҳақида хабарлар тарқалди, бу эса Ford’ни ўз стратегиясини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ford ва Франциянинг Renault компаниялари кучайиб бораётган Хитой электромобиллари рақобатига қарши курашиш учун йирик ҳамкорликни эълон қилганди.

Нигора Махаммадиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Ford Motor F-150 Lightning

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг