“Forbes” рейтингида ўзгариш: Безос биринчиликни бой берди, Усмоновда ҳам пасайиш бўлди

Жамият

image

Асли келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов “Forbes”нинг дунё бойлари рейтингида 18,4 миллиард доллар бойлик билан 103-ўринни (аввал 97-ўринда эди) эгаллади.  

2020 йилда унинг бойлиги 13,4 миллиард долларни ташкил этган.  Статистик маълумотларга кўра, USM Holdings асосчиси ва асосий акциядорининг бойлиги 2012 йил мартидан буён илк бор бундай кескин кўпайган.

Алишер Усмонов 2000 йилдан 2014 йилгача “Газпром” давлат конгломератининг шўба корхонаси – “Gazprom Investholding”ни бошқарган. Бундан ташқари, миллиардер 2006 йилда ўзининг санъат, фан ва спорт хайрия ташкилотига асос солган.

Шунингдек, “Forbes” рейтингидан жой олган Алишер Усмонов Facebookʼнинг биринчи инвесторларидан бири.

Маълумот ўрнида, “Forbes” рейтингида бир неча вақтдан бери биринчи бўлиб келаётган “Amazon” асосчиси Жефф Безос ўрнини йўқотди. У 192,4 млрд доллар бойлик билан 2- ўринга жойлашди. 

LVMH раҳбари Бернар Арно ва унинг оиласи 192,9 млрд доллар билан рейтингда карвонбошиликни қўлга олган. У Louis Vuitton va Sephora каби 70 тa бренд эгаси ҳисобланади.

SpaceX вa Tesla асосчиси Илон Маск эса 179,4 млрд бойлик билан 3-ўринда турибди. 

4-ўрин эса 131,6 млрд бойлик билан Билл Гейтсга насиб этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

657

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг