ФНҚИЗда бензин ва газ ишлаб чиқариш ҳажми оширилди

Жамият

image

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, бу борадаги ишлар республика аҳолисининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга қаратилган. 

Ушбу режаларни амалга ошириш мақсадида “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” (ФНҚИЗ) масъулияти чекланган жамиятида бензин ва суюлтирилган углеводород гази ҳажмларини оширишга қаратилган тизимли ишлар ташкил этилган. 

“Хусусан,  углеводород хомашёсини бирламчи қайта ишлашни ўрнатишдан аввал углеводород хомашёсининг керакли таркибини танлаб, заводнинг ишлаб чиқариш қувватларини юклашнинг оптимал схемаси аниқланди. Шу билан бирга, Aspen Unified PIMS дастурий ечими асосида ФНҚИЗда ишга туширилган оптималлаштирилган режалаштириш модели имкониятларидан фойдаланилади”, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида. 

Режалаштирилган кўрсаткичлар бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш ва муаммоларни тезкор ҳал этиш учун ФНҚИЗ буйруғи билан корхона ва ишлаб чиқариш сехлари раҳбарларидан иборат тезкор штаб тузилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг