Жеймс Пиблз, Дидье Келоз ва Мишель Майор физика бўйича 2019 йилги Нобель мукофоти лауреатлари деб эълон қилинганди.
Олимлар астрономия ва астрофизика соҳасидаги тадқиқотлари учун мукофотланишганди.
2018 йилги физика бўйича Нобель мукофоти эса лазер физикаси соҳасидаги кашфиётлари учун Артур Эшкин, Жерар Мур, Донна Стриклэндга берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Физиология ва тиббиёт бўйича 2020 йилги Нобель мукофотига америкалик олимлар Харви Олтер ва Чарлз Райс ҳамда британиялик вирусолог Майкл Хоутон муносиб кўрилганди. Мукофот гепатит С вирусини топганлик учун тақдим этилганди.
Маълумот учун, Швеция ва Норвегияда 5 октябрь куни Нобель ҳафталиги бошланди. Ҳафталик давомида ушбу нуфузли мукофотнинг 2020 йилдаги совриндорлари аниқланади.
Стокгольмдаги Нобель қўмитаси 6 октябрь, сешанба куни — физика, 7 октябрь, чоршанба куни — кимё, 8 октябрь, пайшанба куни эса адабиёт бўйича совриндорларини эълон қилади.
Энг нуфузлилардан бири ҳисобланадиган дунёда тинчлик ўрнатишга ҳисса қўшганлик учун мукофот совриндори, анъанага кўра, Ослода эълон қилинади. Маросим 9 октябрь, жума кунига белгиланган.