FIFА “Finalissima” бўйича муҳим қарор қабул қилди

Спорт 7685
image

FIFА Европа ва Жанубий Америка қитъасининг чемпионлари ўртасида ўтказиладиган битта ўйиндан иборат “Finalissima”нинг мақомини ўртоқлик ўйини билан тенглаштирди. Бу ҳақда журналист Алексиса Мартина Тамайо хабар берди.

Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг июнь ойи бошида Аргентина терма жамоаси Италияни мағлуб этиб, битта ўйиндан иборат ушбу мусобақанинг ғолибига айланганди.

Аргентиналиклар “Finalissima”да Америка кубоги ғолиби сифатида, италияликлар эса Европа чемпиони сифатида иштирок этганди. Ушбу учрашувдаги ғалаба учун Аргентина терма жамоасига 10 балл берилган. FIFА ўртоқлик ўйинларидаги ғалаба учун ҳам айнан шунча очко беради.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 242
Рейтинг: 3.1
t
×