ФИФА “Челси”ни жазолади

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Англиянинг “Челси” клубига икки трансфер ойнаси давомида янги ўйинчиларни рўйхатга олишни тақиқлади.

ФИФА Матбуот хизматининг таъкидлашича, россиялик миллиардер Роман Абрамовга тегишли “Челси” клубини халқаро келишувлар тузиш ва вояга етмаган ўйинчиларни рўйхатга олиш қоидаларини бузгани учун янги ўйинчиларни рўйхатга олмайди. Жами 29 та регламентдан чиқиш ҳолати аниқланган.

Шунингдек, ўйинчилар “Челси”дан бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги таъкидланган. Лондон клубига 600 минг швейцар франки миқдорида жарима белгиланган (530 минг евро) ва 90 кун давомида вояга етмаган ўйинчиларнинг иштироки бўйича вазиятни изга солиши керак.

“Челси” мазкур қарор бўйича ФИФАнинг апелляция қўмитасига мурожаат қилиши мумкин.

Маълумот учун, “Челси” Англия чемпионатининг 26-тур якунига кўра 50 очко тўплаб турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

ФИФА Челси трансфер

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг