Февраль ойида қайси ҳудудда энг кўп туғилиш қайд этилди?
Жамият
−
04 Март 2021 17147 1 дақиқа
Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда 53 460 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
2021 йилнинг февраль ойида қайд этилган туғилишлар сони ҳудудлар кесимида:
Қорақалпоғистон Республикаси – 2449 нафар
Андижон – 4978 нафар
Бухоро – 2400 нафар
Жиззах – 2361 нафар
Қашқадарё – 5599 нафар
Навоий – 1359 нафар
Наманган – 4361 нафар
Самарқанд – 6441 нафар
Сурхондарё – 4855 нафар
Сирдарё – 1430 нафар
Тошкент – 4604 нафар
Фарғона – 5786 нафар
Хоразм – 2416 нафар
Тошкент шаҳри – 4421 нафар
Шунингдек, февраль ойида мамлакатда 1 166 нафар эгизак болалар туғилган.