“Фестиваллар шаҳри” ҳам карантинга ёпилади

Жамият

−

image

Эртага, 10 апрелдан эътиборан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ҳам карантин қоидалари кучайтирилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 10 апрель соат 00:01 дан бошлаб шаҳарга кириш ва ундан чиқиш таъқиқланади. Фавқулодда ҳолат каби айрим ҳолатлар бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларига ҳам кириш ва чиқиш чекланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг