Фермерларга ўрдак, товуқ ва курка боқишга 14 фоизли кредит берилади

Жамият

image

Фермерларга ўрдак, товуқ ва курка боқишга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 3 йилга 14 фоизли кредит берилади. Бу ҳақда бугун, 23 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Қайд этилишича, ушбу йиғилишда давлат раҳбари томонидан дала ва коллектор-дренаж атрофларидаги ерлардан унумли фойдаланиш вазифаси қўйилган.

Жумладан, биргина Сирдарёда қарийб 4 минг гектар бундай ерлар мавжудлиги аниқланган. Бошқа ҳудудларда ҳам дала четларида ва коллектор-дренаж атрофларидаги қўшимча 50 минг гектар майдондан самарали фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Таъкидланишича, туман ҳокимларига дала ва коллектор-дренаж атрофидаги ерларни фермер хўжаликлари ўз ишчилари ва эҳтиёжманд аҳолига ўн йилга иккиламчи ижарага беришни ташкил қилиш топширилган.

Мазкур йиғилишда дала четларига узум кўчатлари ва кади уруғларини, тут кўчатларини экиш, парранда ва асалари уяларини етказиб бериш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит Фермерлар Оилавий тадбиркорлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг