Фёдор Емельяненко 3 та жанг ўтказади, ва...

Спорт 1603
image

Россиялик жангчи Фёдор Емельяненко спорт карьерасини учта жанг ўтказганидан сўнг якунлайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Кейинги дуэлни Емельяненко Японияда шу йилнинг 29 декабрь куни америкалик Куинтон Жексонга қарши ўтказади. Спортдан кетиш Емельяненко учун учта жангдан иборат бўлади. Улардан бири Россияда ўтказилиши режалаштирилган.

"Ҳа, кетиш ҳақида ўйлаяпман, мен аллақачон қариб қолдим", деди Фёдор. "Худога шукур, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Aммо мен неча ёшда эканимни ва қачон кетишим кераклигини яхши биламан. Скот билан гаплашдик (Bellator Президенти Кокер Скотт) ва Менинг карьерамни якунлайдиган ушбу турни аллақачон амалга ошириш вақти келди, деган хулосага келдим".

Ҳаммаси бўлиб, 43 ёшли Емельяненконинг 35 та ғалаба ва олтита мағлубияти бор. Яна бир жанги натижасиз деб топилган.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×