FDG’дан янги йил акциялари

Бизнес

image

First Development Group турли чегирма ва акцияларга бой бўлган “қора жума” кунлари билан чекланиб қолмайди, лекин том маънода “қора декабрь” ойини эълон қилади. Бир вақтнинг ўзида учта мажмуада девелопердан янги йил совғалари – бундай имкониятни қўлдан бой бериб бўлмайди!

Manhattan премиум турар-жой мажмуасида 2021 йил охирига қадар хонадонларни 20 фоизгача чегирма билан харид қилиб олиш имконияти таклиф қилинмоқда. Flatiron нинг муҳташам luxury иншоотида аллақачон сотилаётган хонадонларга келсак, бу ерда девелопер 30 ой мобайнида муддатли тўловни амалга ошириш орқали ҳар ойда 22 миллион сўмдан бўлиб тўлаш шарти билан муҳташам хонадонларни харид қилиб олишдек ажойиб имкониятни тақдим этади. 

Қизиқ бунинг эвазига нима оласиз? Шубҳасиз пойтахтнинг қоқ марказидаги Дархоннинг ҳашаматли замонавий турар жойларини қўлга киритасиз. Эксклюзив режалаштириш ечимлари, энг илғор технологиялар, уйингиз деразасидан ажойиб манзарали кўриниш ва тўлиқ қулайлик ҳисси.
Parkent Plaza – бу комфорт классга мансуб исталган дидга мос турар жой мажмуасининг муҳташам ва замонавий хонадонларига эга ҳашаматли уйлар демакдир. Aгар сиз жорий йил охиригача орзуингиздагидек хонадонни харид қилишга улгурсангиз, сизга ажойиб совға – 65 миллион сўмлик ер ости автотураргоҳидаги тўхташ жойи бепул тақдим этилади. Aммо булар ҳали Parkent Plaza даги акцияларнинг ҳаммаси эмас – эндиликда сиз орзу қилган хонадонни 14 ойга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиб олиш имконига эгасиз.

Бой инфратузилмага эга ривожланаётган ҳудудда, шаҳар марказига яқин жойда қулай жойлашган ажойиб ва ҳашаматли уй жойни қўлга киритинг – ушбу қулайлик ва таърифларнинг барчаси Parkent Plaza ТЖМ ҳақидадир.
Сокин ҳаёт билан бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг гавжумлиги ҳамда табиат билан уйғунликда яшашни қадрлайдиганлар учун Riverside турар-жой мажмуаси ҳам харидорларни  Янги йил арафасида эътиборсиз қолдирмайди. Riverside да хонадон харид қилиб олаётганда, совға сифатида сизга қулай сақлаш хонаси тақдим этилади. Ҳеч қандай тартибсизлик, тарқоқ спорт жиҳозлари, зерикарли болалар ўйинчоқлари ва қурилиш материалларига қрин йўқ – сизнинг хонадонингиз фақат қулай, тоза ва озода яшаш учун хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз акция фақат декабрь ойи якунига қадар амал қилади. Мажмуа қурилиши 90 фоизга амалга оширилганлигини инобатга олсак, бу имкониятни қўлдан бой бермаслик керак. Aхир, мазкур мажмуага кўчиб ўтиш вақти жуда тез орада – келгуси йилнинг биринчи ярмиданоқ бошланади.
First Development Group барчани яқинлашиб келаётган байрам билан чин дилдан табриклайди ва сизни Янги йил таклифларидан унумли фойдаланишга таклиф қилади!

Савдо бўлимининг телефони: (+998) 78−150−55−11.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг