Фарғонада юк автомобили уйга бориб урилди

3-саҳифа

image

Фарғонада HOWO русумли юк автомобили яшаш уйларидан бирига бориб урилди ва уйга катта миқдорда зарар етказди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 18 октябрь куни соат 06:55 да “Фурқат” маҳалласида содир бўлган. 

Фарғона вилояти ФВБга Фурқат МФЙ, Баҳор кўчаси Фарғона халқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган HOWO русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида шу кўчада жойлашган аҳоли яшаш уйларидан бирига бориб урилгани ҳақида хабар келиб тушган. 

“Воқеа жойига қисқа вақт ичида ФВБ қутқарув гуруҳи етиб бориб, ҳайдовчини юк автомобилидан чиқариб олишда амалий ҳамда зарурий биринчи ёрдам кўрсатди”, дейилади ФВВ хабарида. 

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уйга зарар етган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг